Ҳаж сафари бошланди

Жамият

image

Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Қайд этилишича, бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлган. 

“Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми 13 май кунидан бошланиши хабар қилинганди. Бугундан эътиборан 28 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар республиканинг 9 та ҳудудидаги – Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Ҳаж сафари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг