Ҳар йили 11 млн ўлим: ЖССТ огоҳлантирди

Саломатлик

image

Ҳозирги вақтда 3 миллиарддан ортиқ одам неврологик касалликлар таъсирида, бу эса дунё аҳолисининг тахминан 40 фоизи дегани. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.

Маълумотларга кўра, дунё мамлакатларининг учдан биридан камроғи ҳар йили 11 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлаётган неврологик касалликларнинг ортиб бораётган юкига қарши курашиш сиёсатини қабул қилган.

Қайд этилишича, 2021 йилда ўлим ва ногиронликнинг неврологик сабаблари ўнталигига инсульт, неонатал энцефалопатия, мигрень, Альцгеймер касаллиги ва бошқа деманциялар, диабетик нейропатия, менингит, идиопатик эпилепсия, эрта туғилишнинг неврологик асоратлари, аутизм ва асаб тизими спектри касалликлари киради. 

Бу касалликлар неврологик кадрлар билан таъминланганлик даражаси бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатлардан 80 баробардан ортиқ орқада қолаётган камбағал мамлакатларга оғир юк бўлади, шу билан бирга паст ва ўрта даромадли мамлакатларда зарур миллий режалар, бюджетлар ва инсон ресурслари йўқ.

ЖССТ глобал ҳамжамиятни мия соғлиғини биринчи ўринга қўйишга ва далилларга асосланган неврологик ёрдамни кенгайтириш учун имкон қадар тезроқ биргаликда ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ антибиотиклар бактерияларга қарши курашда тобора самарасиз бўлиб бораётганини маълум қилинган эди. Дунё миқёсида инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги ҳар йили ўртача 5-15 фоизга ошиб боряпти. Бу антибактериал препаратларнинг ортиқча ва нотўғри қўлланилаётгани билан боғлиқ.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЖССТ касаллик неврологик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг