Ҳар 10 дақиқада неча аёл зўравонлик қурбони бўлаётгани очиқланди

Олам

image

2023 йилда дунё бўйлаб 85 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган, бу ҳар 10 дақиқада бир аёл оиладаги зўравонлик қурбонига айланишини англатади. Бу ҳақда кеча, 25 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган.

Уларнинг 51 мингга яқини (60 фоизи) турмуш ўртоғи ёки бошқа оила аъзолари томонидан қасддан ўлдирилган. Бу дунё бўйлаб ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз оиладаги зўравонликдан ҳалок бўлишини англатади. Ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб ҳар куни 140 нафар аёл ва қиз ўз жуфти ёки яқин қариндоши томонидан ўлдирилмоқда.

2022 йилда жуфти ва оила аъзолари томонидан аёлларни ўлдиришнинг энг юқори кўрсаткичлари Африкада (100 минг аёлга 2,9 ҳолат), ундан кейин Шимолий, Марказий ва Жанубий Америка ҳамда Океанияда қайд этилган. Европада бу кўрсаткич энг паст бўлган ва ҳар 100 минг аёлга 0,6 ҳолатни ташкил этган.

Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан эълон қилинган баёнотда ташкилот қатъий қонунчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумотларни яхшироқ тўплашни талаб қилган.

“Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик эпидемияси инсоният учун шармандалик”, деган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб тахминан ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда ва вазият тобора ёмонлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суданда 130 аёл жинсий тажовуздан қочиш учун ўз жонига қасд қилганди. Уларнинг кўпчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг