Зўравон сартарош 10 суткага қамалди
3-саҳифа
−
19 Апрель
11306Тошкент туманида мижозининг сочини зўравонлик билан калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Маълум қилинишича, сартарошнинг ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Шундан сўнг, сартарош ва ҳолатни тасвирга олган унинг тенгдоши ИИБга чақирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.
“Аниқланишича, мазкур воқеа 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунги кунга қадар ички ишлар органларига мурожаат ёки шикоят аризаси келиб тушмаган.Ҳозирда сартарошлик билан шуғулланувчи 34 ёшли шахс ва воқеани видеотасвирга олган унинг тенгдоши туман ИИБга олиб келиниб, профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”, деган Бобур Тўлаганов.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг қарори билан сартарошга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Жараённи видеотасвирга олган фуқаро эса жаримага тортилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь