Зойир Мирзаев 28 млрдга ҳайкал қуриш лойиҳасини бекор қилди
Жамият
−
13 Декабрь 2021
9826Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилишини бекор қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ҳоким фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимининг (собиқ ҳоким Даврон Ҳидоятов) 2021 йил 3 ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли фармойишига мувофиқ ажратилган 34 400 000,0 минг (ўттиз тўрт миллиард тўрт юз миллион) сўм вилоят маҳаллий бюджетига тикланди.
Вилоят ҳокимининг 2021-йил 3-ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.
Бюджетга тикланган маблағларнинг 1 650 000,0 минг (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўми вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига ажратилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида Нурафшонда Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш учун 28,4 млрд сўм, шунингдек, кутубхона биносининг қурилиши учун 6 миллиард сўм маблағ ажратилгани хабар қилинганди. Бу хабар жамоатчилик орасида кўплаб мунозараларга сабаб бўлганди.
LiveБарчаси