Зоминда ЙТҲ: икки киши ўлган, тўрт нафари шифохонага ётқизилган

Жамият 9618
image

Бугун, 10 август куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашуви натижасида 2 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 16:30 да Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобиль йўлининг 239 кмд юз берган. ҳайдовчи 42 ёшли Р.А. ўзининг бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан. Натижада шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.нинг бошқарувида бўлган Isuzu русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилган.

Автоҳалокат оқибатида, Lada Largus русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б.(аёл) ва 55 ёшли Б.Б.,(аёл) ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Lada Largus автомашина ҳайдовчиси Р.А., йўловчилари 30 ёшли Б.Б. ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р.(аёл), ҳамда 4 ёшли Р.Р. турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 3
Теглар
t
×