Зомин тоғларида яна ёнғин чиқдими? ФВВ маълумот берди
3-саҳифа
−
02 Август 2021
8097Ижтимоий тармоқларда Зомин тоғларида яна ёнғин содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 август куни соат 10:40 ларда Зомин туманида рўй берган ёнғин соат 18:20 ларда бартараф этилган бўлиб, ҳозирда ҳудудда ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хабарга кўра, ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари шахсий таркиби ва махсус техникалари фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудида ёнғин чиққанди. Ушбу ҳолатда 80 гектар майдон қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғинни бартараф этишда 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилган.
LiveБарчаси