Зироат Мирзиёева Эмина Эрдўғанга “Боқий шаҳар”ни кўрсатди
Жамият
−
17 Сентябрь 2022
14643Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси биринчи хоним Эмина Эрдўған Самарқанднинг “Боқий шаҳар” сайёҳлик марказида бўлиб, ўзбек маданияти ва урф-одатлари билан танишди. Унга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва унинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева ҳамроҳлик қилган.
Президент Эрдоғанга Ўзбекистон дастурида ҳамроҳлик қилган биринчи хоним Эрдоған тарих ва анъаналар ҳаётга татбиқ этилган “Боқий шаҳар”ни кўздан кечирди, бу ердаги архитектура намуналари, санъат асарлари билан танишди.
Биринчи хоним Эрдўған ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида саёҳат ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
“Биз азиз дўстим Зироат Мирзиёева билан Амир Темур давридаги Самарқандга, тарих ва анъаналар қайта тикланган боқий шаҳарга саёҳатга чиқдик. Кўчалар, бозорлар. “Боқий шаҳар” аҳли эса ўша давр руҳини тўлиқ акс эттиради. VI аср Сўғд тўйи анимацияси билан кўргазмали зиёфат томоша қилдик. Анъана ва урф-одатлар сақланиб қолгани ва келажакка кўчирилаётгани жуда қадрли. Самимий меҳмондўстлиги учун дўст ва қардош ўзбек халқига ўз миннатдорчилигимни билдираман”.
Эслатиб ўтамиз, биринчи хонимлар ташрифнинг биринчи куни – 15 сентябрда Самарқанддаги Конигил қишлоғиги ташриф буюрган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь