Зилзиланинг қайтиши – афтершоклар бўладими? Мутахассис жавоб берди

Бу қизиқ

image

Бугун, 21 март куни эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила ортидан қисқа вақтда яна қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Унинг қайд этишича, Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила икки плитанинг ўзаро бирлашган нуқтасига яқин ҳудудда содир бўлди. 

“Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 кмдан чуқурликда) тез-тез учрайди. Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садолари етиб келади. Соат 21:47 да кузатилган зилзила ҳам шулар жумласидан”, дейди мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, эпимарказида 6,6 магнитудали зилзиланинг 220 км чуқурликда бўлиши ва ортидан афтершоклар кузатилмаслиги унинг анчагина чуқурликда рўй берганини англатади. 

“Бундай жараёнда зилзила ортидан қисқа вақтда яна қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда паст (йўқ ҳисоби)”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да (Гринвич бўйича 16:47 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистонда сезилган.

Зилзила координаталари: 

•    36,41 градус шимолий кенглик; 

•    70,98 градус шарқий узунлик.  

Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.  

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 561 км жанубий-шарқда. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи: 

•    Сурхандарё вилоятида 5-6 балл, 342 км. 

•    Фарғона вилоятида 5 балл, 447 км. 

•    Сирдарё вилоятида 5 балл, 493 км. 

•    Жиззах вилоятида 5 балл, 496 км. 

•    Андижон вилоятида 5 балл, 500 км. 

•    Самарқанд вилоятида 5 балл, 504 км. 

•    Наманган вилоятида 5 балл, 514 км. 

•    Қашқадарё вилоятида 5 балл, 532 км. 

•    Тошкент шаҳрида 5 балл, 561 км. 

•    Навоий вилоятида 5 балл, 639 км. 

•    Бухоро вилоятида 5 балл, 684 км. 

•    Хоразм вилоятида 4-5 балл, 1060 км. 

•    Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл, 1184 км.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг