Зилзиладан 3 ой ўтиб, Сурия вайроналари остидан тирик одам топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурияда даҳшатли зилзиладан уч ой ўтиб, вайроналар остидан тирик одам топилди. Бу ҳақда “Akhbar.fouri” маҳаллий нашрининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Жабрланувчи реабилитация учун шифокорларга топширилган. Нашр эркакнинг суратини ҳам эълон қилган. Расмдан кўриш мумкинки, у жуда озиб кетган. Эркакнинг шу пайтгача қандай омон қолгани тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқида, Сурия чегарасига яқин Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлганди.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 50 783 кишини ташкил этган, Сурияда эса 5,8 минг кишидан ошган. Жами зилзилалар оқибатида Сурияда 400 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 1,5 минг киши вайроналар остидан қутқариб олинди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Зилзила тирик одам вайроналар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг