Зилзила вақтида Эрдўған эпимарказ яқинида бўлган (видео)
Олам
−
21 Февраль 2023
25827Кеча, 20 февраль куни содир бўлган зилзила вақтида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қаҳрамонмарашдаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD)да йиғилиш ўтказаётган эди. У ўша пайтда юз берган зилзилани ҳис этган ва ўзини хотиржам тутиб, силкиниш тугашини кутган. Бу ҳақда “Video.haber7” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Президент билан биргаликда Миллий ҳаракат партияси раиси Давлат Баҳчели ҳам йиғилишда қатнашган. Зилзила оқибатида ҳар икки сиёсатчи ҳам жароҳат олмаган.
Маълумотларга кўра, 6,4 магнитудали зилзила эпимаркази Туркиянинг Антакя шаҳридан 9 километр, Суриянинг Латакия шаҳридан 75 километр узоқликда жойлашган.
Сейсмологларнинг таҳлилларига кўра, Ливан, Сурия, Исроил ва Кипрда ҳам ер силкинишлари сезилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 февраль куни Ҳатай вилоятининг Дафна ва Самандағ туманларида 6,4 ва 5,8 магнитудали 3 дақиқалик интервал билан иккита ер силкиниши содир бўлди. Зилзила оқибатида 4 киши қурбон бўлди ва 300 га яқин киши жароҳатланди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси