Зилзила оқибатида яна бир футболчи ҳалок бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Туркия минтақавий ҳаваскорлар лигаси клубларидан бири “Қаҳрамонмараш Истиқлол Спор” жамоаси футболчиси Бурҳониддин Север, “аср фалокати” дея таърифланган зилзилада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси хабар берди.

Федерация футболчининг яқинлари ва клубга ҳамдардлик билдирди.

“Бурҳониддин Севернинг оиласи, яқинлари ва “Қаҳрамонмараш Истиқлол Спор” клубига ҳамдардлик билдирамиз. Клуб зилзила оқибатида тўртинчи футболчисидан айрилмоқда. Жамоа дардига шерикмиз. Танер Каҳрамон, Ҳоқон Дўған ва Саруҳан Болатларнинг яқинларига ҳам ҳамдардмиз. Жароҳат олган халқимизга эса тезроқ соғайишини тилаймиз”, дейилади федерация баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зилзила оқибатида “Малатяспор” футбол клубининг дарвозабони ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия “Малатяспор”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг