Зилзила қурбонлари сони 40 мингга яқинлашди
Олам
−
18 Февраль 2023
4490Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 39 672 нафарни ташкил қилган. 108 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу хабар берди.
Шунингдек, табиий офат пайтида қулаган 20 мингдан ортиқ бино ўрнида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Ҳозиргача қидирув-қутқарув ишлари катта қисми якунланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилган эди.
Шунингдек, 17 февраль куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида 5,1 магнитудали зилзила юз берди.
LiveБарчаси