“Зил” билан тўқнашган Nexia ёниб кетди. Қурбон бор 

3-саҳифа

image

Бугун, 19 ноябрь куни Сирдарё вилоятида “Зил” юк автомобили билан тўқнашган Nexia ёниб кетди. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқамаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа соат 14:25 атрофида вилоятнинг Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи А.Н. бошқарувидаги Nexia русумли ҳамда ҳайдовчи Н.Қ. бошқарувидаги "Зил-ММЗ 554" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.

Тўқнашув ва ёнғин оқибатида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрь куни Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ташкилотга тегишли бўлган автобус ёниб кетганди. Бундан аввал, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг