“Зил” билан тўқнашган Nexia мажақланиб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
Жамият
−
29 Апрель 2020 8474 1 дақиқа
Кеча, 28 апрель куни соат 01:30 ларда Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида ҳайдовчининг умрига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ “Жойилма” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-590 йўлининг 14 кмда юз содир бўлган. Ҳайдовчи 1991 йилда туғилган З.Х. Nexia русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Зил-138” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада, Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси З.Х. оғир тан жароҳати олиб ЙТҲ жойида вафот этган.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь