Зидандан тортиб Моуриньогача. ПСЖни кимлар бошқариши мумкин?

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби жамоанинг амалдаги бош мураббийи Кристоф Галтье билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти бир овоздан “Реал” собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни жамоа мураббийлигига олиб келмоқчи, аммо у билан келишувга эришиш қийин кечиши айтилмоқди.

ПСЖ мутасаддилари германиялик мутахассис Юлиан Нагелсманн вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Агар Нагелсманн ёзгача бирорта клуб билан келишувга эришмаса, парижликлар у билан музокарларни бошлаши мумкин.

Клуб мураббийлигига номзод мураббийлар орасида Антонио Конте, Луис Энрике ва ҳозирда “Рома”ни бошқараётган Жозе Моуриньо ҳам бор. Юқорида номлари келтирилган мураббийлардан бири мавсум якунида ПСЖ мураббийлигига тайинланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Зинедин Зидан Кристоф Галтье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made