Зидандан кечирим сўрашга тайёрман – Матерацци
Спорт
−
20 Ноябрь
4591Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марко Матерацци Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан билан ярашишга тайёр. Бу ҳақда собиқ футболчи “Lucky Blok”га берган интервьюсида айтди.
2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида италиялик футболчи франциялик футболчига нисбатан қўпол сўзларни ишлатган ва Зидан ўзини тута олмай, боши билан рақибининг кўкрагига зарба берган ва ҳакам томонидан ўйинда четлатилган.
Матерацци ўша кундан бери “Реал”нинг собиқ бош мураббийи билан гаплашмаганини ва улар ўртасида ҳеч қандай муносабат йўқлигини таъкидлади.
“Ўша кундан бери Зинедин Зидан билан гаплашмадим. Биз бу воқеадан олдин ҳам, кейин ҳам гаплашмадик. Ўртамизда ҳеч қандай муносабат йўқ. У футбол афсонаси ва мен уни кетма-кет учта Европа Чемпионлар лигасини ютган футболчи ва мураббий сифатида жуда ҳурмат қиламан. Мен бошқа кечирим сўрашни кутмайман, лекин шунча йиллардан кейин у билан гаплашишни истардим. Менда бу билан ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, дейди Матерацци.
Маълумот учун, 2006 йил Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионатининг финалининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлаган. Экстра-таймларда ҳисоб ўзгармагач томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилган. Футбол лотореяларида эса италияликларнинг қўли баланд келиб, “Скуадра Адзурра” ўз тарихида 4 марта жаҳон кубогини қўлга киритган.
LiveБарчаси