Зидан ва Роналду яна бир жойда ишлаши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” футбол клуби Испаниянинг “Реал” жамоасини бошқараётган франциялик мутахассис Зинедин Зиданга жамоанинг бош мураббийи лавозимини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Франциянинг “Le10sport” портали хабар бермоқда. 

Порталнинг хабар беришича, Турин клуби раҳбарияти Зидан ва “Реал” президенти Флорентино Перес ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Хабар қилинишича, “Ювентус” вакиллари франциялик мураббий билан аллақачон боғланишган. 47 ёшли Зиданнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. “Ювентус”ни ҳозир Маурицио Сарри бошқармоқда, унинг келишуви 2021/22 мавсум охиригача тузилган.

Зидан 2016 йил январида “Реал” бош мураббийи бўлди ва ушбу лавозимда 2018 йил майигача ишлади. Бир йил ўтгач, у яна Мадрид клубини бошқаришни бошлади. Унинг раҳбарлиги остида “Реал” кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси кубогини, Испания чемпионлигини, икки бор мамлакат суперкубогини, UEFA суперкубогини ва клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини қўлга киритди.

Айни пайтда "Ювентус"да тўп сураётган португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳам Зидан қўли остида "Реал"да ўйнаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Криштиану Роналду Зидан

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг