Журналистнинг югургани ташкилотларнинг зирҳланган эшигигачами?
Жамият
−
14 Ноябрь 2019
4274Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий маънода тўртинчи ҳокимият даражасига чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ортга қайтиш бўлмаслиги бот-бот такрорланмоқда.
Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги негизида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди. Оммавий ахборот воситалари, журналистларининг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилди, қонунчиликни мустаҳкамлаш, мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Давлат ташкилотлари матбуот котибларининг мавқеи оширилиб, ахборот маконида уларга қўйилаётган вазифаларга жиддий эътибор қаратилгандан буён давлат ташкилотларидан ахборот, хабарлар, мақола ва танқидий кўринишдаги матераилларга нисбатан жавоб олиш бироз енгиллашди. Бироқ, бу борадаги ишлар ҳали ўз изига тушиб кетди дейиш қийин.
Бугун, 14 ноябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат идоралари матбуот котиблари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида ўтган учрашувда ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, дўстона муҳит яратиш ҳақида сўз борди. Унда агентлик директори Комилжон Алламжонов, директор ўринбосарлари Дилшод Саиджонов ва Саида Мирзиёева иштирок этди.
Учрашувда матбуот котибларининг фаолиятига, айниқса, танқидий материаллар, мурожаатларда ўз вақтида қанчалик очиқ ва ошкора жавоб бераётгани, таъсирчан материаллар билан чиқиш қилаётгани таҳлил қилинди. Танқидий фикрлар билдирилди. Жумладан, АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева учрашув ҳақида шундай дейди:
“Бугун барча матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакилларини тўплаб, икки томонни бир бири билан юзлаштирдик.
⠀
Тадбирда фикрлар очиқчасига гапирилди, ўртадаги муаммолар муҳокама қилинди. Аччиқ танқидлар ҳам бўлди, тўпланган дардлар буғи чиқарилди. Асосийси, фойдаси сезилди.
⠀
Сифатли ҳамкорлик учун роса керак бундай учрашувлар. Бу энди тизимли бўлади. Шу орқали матбуот хизматлари томонидан аҳолига ўз вақтида янгиликларни бериб борилишига эришамиз, албатта”.
Сўз эркинлиги. Бу қонуний асосланган фикрни тўғри ва манзилли етказиш. Ана шундагина у ўз самарасини беради. Журналистнинг айтгани идораларнинг зирҳланган эшиклари ортида қолиб кетишидан бугун на ташкилотлар раҳбарлари ва на давлат манфаатдор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь