Журналистга таҳдид қилган “Ювентус” устози истеъфога чиқарилди

Спорт

image

Кеча, 17 май куни Италиянинг “Ювентус” клуби амалдаги устози Массимилиано Аллегрини ишдан бўшатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

56 ёшли мутахассис Италия кубоги финалидаги хатти-ҳаракатлари туфайли ишдан бўшатилди. Римдаги стадионда бўлиб ўтган финалда “Аталанта” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) Аллегри Италиянинг “Tuttosport” газетаси бош муҳаррири Гидо Васиягони ҳақорат қилган. Финал ўйинининг қўшиб берилган вақтида Аллегри майдондан четлатилди. У заҳирадаги ҳакамга бақирди ва қизил карточка олди.

Аллегри сўнгги 50 йил ичида туринликлар томонидан мавсум якунига қадар истеъфога чиқарилган учинчи мураббий бўлди. Илгари бундай ҳолат Клаудио Раньери (2009) ва Чиро Феррара (2010) билан кузатилган.

Аллегри “Ювентус”ни 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди, бу унинг Турин клубидан иккинчи кетиши бўлди. Италиялик мутахассис 2014 йилдан 2019 йилгача “Ювентус”ни бошқарган. Бу даврда Аллегри 11 та совринни қўлга киритди, жумладан, беш марта мамлакат чемпионлигига эга чиқди.

Италия чемпионати доирасида “Кекса сеньора” ҳисобида иккита ўйин мавжуд. Туринликлар сўнгги тур баҳсларини “Болонья” ва “Монца”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made