Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 11 январь куни журналист Айжамал Жолдасбаева-Жанибекова 27 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.

Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида туғилган. У 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. Айжамал Жолдасбаева Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг