Курс UZS

USD

12 920.44

5.44

EUR

14 252.54

295.3

RUB

153.52

-0.03

Журналист Алишер Рўзиохунов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонлик журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда журналист Илёс Сафаров маълум қилди.

Маълумот учун, Алишер Рўзиохунов 1993 йилда Андижон вилоятида туғилган. Журналистлик фаолиятини QALAMPIR.UZ'да бошлаган Алишер Рўзиохунов Ўзбекистоннинг бир қанча таниқли интернет нашрларида, шунингдек, қатор хорижий нашрларда ҳам ишлаган. У 2021 йилда “Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири сифатида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Марҳумни узоқ йиллардан буён қандли диабет касаллиги қийнаб келгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Журналист Алишер Рўзиохунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг