Жума намозини ўқиётган намозхонларни ўлдирган террорчига суд ҳукми ўқилди

Олам 23802
image

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узган ва 51 кишининг ўлимига сабаб бўлган террорчи австралиялик 28 яшар Брентон Таррант устидан суд бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу терактни амалга оширган шахсга нисбатан суд сўнгги ҳукмни ўқиб эшиттирди. 

Суд ҳукумига кўра, Брентон Таррант умрбод қамоқ жазосига маҳум этилди. Унга нисбатан Янги Зеландия тарихида илк бор маҳкумни муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш ҳуқуқи бекор қилинди

Судья Брентон Таррант одамларга нисбатан раҳм-шафқат қилмаганини эслатди. “Демак, у шунчаки қотил эмас – у Янги Зеландиядаги турмуш тарзига ҳужум қилган террорчи”, дейди судья Кемерон Мандер

Таррант ўзини оқлаш учун баёнот бермади, унинг нутқини адвокати ўқиб эшиттирди. Оқ танлилар устунлигини ҳимоя қилган террорчи унга қарши илгари сурилган барча айбловларни тан олди. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узганди. Ушбу оммавий қирғин натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1185
Рейтинг: 3
t
×