ЖССТ ва UNICEF коронавируснинг болалар учун хавфли таъсирини маълум қилди 

Олам

image

Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб болаларни мунтазам равишда эмлаш ишларини барбод қилди, бу эса касаллик тарқалишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) қўшма баёнотида маълум қилинган.  

“2020 йилда 23 миллион бола мунтазам тиббий ёрдам доирасида асосий оладиган вакциналарини ўтказиб юборди, бу 2009 йилдан бери энг юқори кўрсаткич”, дейилган баёнотда. 

Гап қизамиқ, полиомиелит, дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши эмлашлар ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, ҳар йили 4 миллиондан ортиқ бола вакцина орқали бутунлай олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан вафот этади. 

“Мамлакатлар COVID-19 га қарши вакциналарга қўл уришга интилаётган бир пайтда, биз бошқа эмлашлар бўйича орқада қолмоқдамиз, болаларни бундай ҳалокатли, аммо олдини олиш мумкин бўлган касалликлар хавфи остида қолдирмоқдамиз”, деган ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус. 

Унга кўра, ушбу ҳолат касалликларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин, бу эса жамият учун ҳалокатли. ЖССТнинг дастлабки маълумотларига кўра, бир йил ичида 17 миллионгача бола битта ҳам вакцина олмаган, бу “вакциналарга бўлган улкан тенгсизликни янада кучайтиради”. 

UNICEF’нинг таъкидлашича, кейинчалик яна миллионлаб болалар вакциналарни ўтказиб юбориши мумкин. Мутахассисларга кўра, “аксарият мамлакатларда” дунё бўйлаб эмлаш даражаси пасаймоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг