ЖССТ ва UNICEF 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликни тавсия қилмоқда

Фойдали 4913
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва UNICEF халқаро болалар ташкилоти COVID-19 пандемияси даврида болаларнинг тиббий ниқоб тақиши юзасидан тавсия билан чиқди. Унда қайд этилишича, 12 ёшдан ошган болаларгагина ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилаш мумкин. 5 ёшгача бўлган болалардан эса ниқоб тақишни талаб қилмаслик керак. 

"5 ёшдан кичик болалар ниқоб тақмасликлари керак. Ушбу тавсиянома хавфсизлик нуқтаи назаридан, боланинг умумий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган",  дейилади тавсияларда. 

ЖССТ ва UNICEF 12 ва ундан катта ёшдаги болаларга ниқоблардан катталар билан бир хил шароитларда фойдаланишни тавсия этадилар. Айниқса, агар инфекциянинг оммавий тарқалиши зонасида бола бошқалардан камида бир метр масофада жойлашганлигини таъминлашнинг иложи бўлмаса.  

Ташкилотларнинг фикрига кўра, 6 дан 11 ёшгача бўлган болаларнинг ниқоб кийишлари кераклиги тўғрисидаги қарорда, ҳудудида юқумли касаллик тарқалиши даражаси, бола ниқобни хавфсиз ва тўғри ишлатишга қодирлигини ҳисобга олиш керак. Шунингдек, ниқобларнинг мавжудлиги, уларни муайян шароитларда ювиш (масалан, мактабда ёки болаларни парваришлаш марказида), бундан ташқари, катталар томонидан тегишли назоратни амалга ошириш ва болага ниқобни кийишда ёрдамлашиш, ечиб олиш ва хавфсиз кийиш бўйича кўрсатмалар бериш имконияти ҳисобга олиниши керак. 

Тавсияда айтилишича, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда, болани ўрганиш ва руҳий-ижтимоий ривожланиши учун ниқоб кийишнинг мумкин бўлган оқибатларини ҳисобга олиш керак. Бу ўқитувчилар, ота-оналар ва тиббиёт мутахассислари билан биргаликда баҳоланиши керак.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×