ЖССТ: Ўтган ҳафтада коронавирус билан касалланиш ҳолати 2 фоизга ўсди

Олам 2481
image
-

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунё бўйлаб бир ҳафта ичида янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолати ўтган ҳафтадагидан кўра кўпайганини маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ўсиш даражаси 2 фоизни ташкил этган, яъни 2,7 миллион юқтириш ҳолати аниқланган. Бу ўтган ҳафтада касаллик юқтирганлардан кўпдир. 

Шу билан бирга, ўтган ҳафтада коронавирусдан вафот этиш даражаси 6 фоизга камайган. 

"Жаҳон миқёсида мамлакатларнинг қарийб ярмида янги ҳолатлар сони камайди, қолган ярмида эса уларнинг ўсиши қайд этилди", дейилган ЖССТ маълумотида. 

Касалликнинг кўпайиши энг кўп Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Европада қайд этилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда шу пайтгача 118 млн 159 минг 602 киши коронавирус юқтирган. 2 млн 622 минг 101 киши касаллик қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 2.9
t
×