ЖССТ Трампнинг ультиматумига жавоб қайтарилишини ваъда берди
Олам
−
20 Май 2020
3504Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Фадела Шаибнинг сўзларига кўра, ташкилот АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ультиматумига жавоб беради. Унинг сўзлари НСН томонидан келтирилган.
Шаибнинг айтишича, у Оқ уй раҳбарининг хатини кўрган. Аммо бугунга қадар унга ҳеч қандай муносабат билдирилмади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг кун тартибини тайёрламоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесусга мактуб йўллагани, унда ташкилот кейинги 30 кун ичида “сезиларли яхшиланишни“ ўз зиммасига олмаса, жиддий чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.
Давлат раҳбари ташкилот “Хитойдан мутлақо озод” эканлигини намойиш этиши, акс ҳолда, “молиявий маблағларини доимий равишда музлатиб қўйиш ва ушбу ташкилотга аъзолигимизни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиши” ҳақида огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15