ЖССТ айрим маҳсулотлар нархини оширишни талаб қилди
Олам
−
03 Июль 8177 2 дақиқа
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунёдаги мамлакатларни 2035 йилга қадар тамаки, алкоголь ва шакарли ичимликлар нархини камида 50 фоизга оширишга чақирди. Бу ҳақта ташкилотнинг сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушбу ташаббусдан асосий мақсад – сурункали касалликларни камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимлари учун қўшимча маблағлар жалб қилиш ва аҳолини ҳимоя қилиш.
ЖССТнинг таъкидлашича, бу маҳсулотлар юрак-қон томир касалликлари, саратон, диабет каби ноюрувчи касалликларнинг асосий сабаби бўлиб, улар дунёдаги барча ўлимларнинг 75 фоизидан кўпроғига сабаб бўлади.
Ташкилотнинг таҳминларига кўра, агар зарарли маҳсулотлар нархи 50 фоиз оширилса, кейинги 50 йил ичида 50 миллион одамнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин.
“Соғлиқни сақлаш мақсадидаги солиқлар – бизнинг энг самарали воситаларимиздан биридир. Улар зарарли маҳсулотлар истеъмолини камайтиради ва давлатга соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимояга сармоя киритиш имконини беради. Энди ҳаракат қилиш вақти келди”, дейилади хабарда.
Ташкилотнинг қўшимча қилишича, 2012-2022 йилларда 140 дан ортиқ мамлакатлар тамаки маҳсулотларига солиқларни оширган – уларнинг нархи реал равишда ўртача 50 фоиздан кўпроққа ошган. Колумбиядан Жанубий Африкагача бўлган давлатлар бу чоралар ёрдамида соғлиқни сақлаш учун катта даромад тўплаган ва зарарли маҳсулотлар истеъмолини камайтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТнинг тамакига қарши конвенцияси кучга кирганидан бери дунё бўйлаб чекиш даражаси 33 фоизга камайгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси