ЖССТ: сўнгги икки ой ичида коронавирус билан касалланиш деярли икки бараварга ошди

Олам 1409
image

Сўнгги икки ой ичида дунёда коронавирус билан касалланганлар сонининг ҳафталик ўсиши деярли икки баробарга кўпайгани қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус бугун, 16 апрель куни Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.  

Унинг сўзларига кўра, ушбу статистика сайёрани пандемия пайтида юқтиришнинг энг юқори даражасига яқинлаштиради. 

Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари илгари касаллик кенг тарқалишидан сақланишга қодир бўлган мамлакатлар, бугунги кунда касаллик сонининг кескин ўсишига дуч келаётганини маълум қилган. 

Гебрейесусга кўра, Папуа-Янги Гвинеяда жорий йил бошигача 900 дан кам киши COVID-19 га чалинган, тўққизта ўлим ҳолати аниқланган бўлса, ҳозирда мамлакатда 9 300 дан ортиқ юқтириш ва 82 та ўлим ҳолатлари қайд этилган. 

ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатининг кўпайиши кетма-кет еттинчи ҳафта, касалликдан ўлимнинг ўсиши эса кетма-кет тўртинчи ҳафта давом этмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.6
t
×