ЖССТ Лукашенконинг кутилмаган қароридан хавотирда

Олам 6283
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг коронавирус хавфига қарамай мамлакатда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилиши ҳақидаги қароридан хавотирда. Бу ҳақда ЖССТнинг Беларусдаги вакили Батир Бердиқиличев маълум қилди.

“Ушбу тадбирда кекса одамларнинг иштирок этиши мумкинлиги ташвиш уйғотади. Улар орасида касалликнинг ўлим даражаси юқори “, дейди Батир Бердиқиличев.

Расмийнинг таъкидлашича, ЖССТ экспертлар миссиясининг апрель ойида Белорусга ташрифидан сўнг берган тавсияларидан бири ижтимоий масофани сақлаш чораларини кучайтириш эди. Хусусан, оммавий спорт, маданий, сиёсий ва диний тадбирларни кейинга қолдириш ёки бекор қилиш тавсия этилган.

“1,5-2 метр масофани таъминлаш мумкин бўлмаган тадбирлар вирусни тез тарқалиш хавфини оширади ва эпидемиянинг янада авж олишига олиб келади“, дейди Бердиқиличев.

Шу билан бирга, у ЖССТ тавсияларини бажариш тўғрисидаги қарор ҳукуматнинг ваколати эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 май куни Молдова Президенти Игор Додон билан онлайн-суҳбат чоғида Александр Лукашенко Ғалаба кунига бағишланган бирон-бир тадбирни бекор қилиш мумкин эмаслигини айтди. Шу билан бирга, у ушбу парадда қатнашиш ихтиёрий эканини таъкидлаб ўтган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×