ЖССТ коронавирусга оид яхши ва ёмон хабарларни маълум қилди 

Олам

−

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус ҳолатлари камайиб бораётганини, аммо инфекциянинг янги мутациялари тарқалишда давом этаётганини маълум қилди. 

Дунёда коронавирус аниқланганлар сони кетма-кет олтинчи ҳафта камайган. 

Якунланган ҳафтада 2,4 миллион кишида коронавирус қайд этилган, бу олдинги етти кунга нисбатан 11 фоизга кам. 

"Сўнгги уч ҳафта ичида янги ўлимлар сони камайишда давом этмоқда: ўтган ҳафтада 66 мингта ўлим қайд этилди, бу ундан олдинги ҳафтага нисбатан 20 фоизга кам", дейилган ЖССТ веб-сайтида. 

Бироқ, коронавируснинг янги турлари тарқалишда давом этмоқда. 

Ташкилот маълумотларига кўра, "британча" штамм 101 мамлакатда (+7), Жанубий Африка штамми 51 мамлакатда (+5) ва Бразилия штамми 29 та давлатда (+8) аниқланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг