ЖССТ коронавирус ўчоғи Ухань бозори бўлганига иккиланиш билан қараяпти

World

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавируснинг пайдо бўлганига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Бу фикрларни ЖССТнинг юқумли инфекциялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассиси Питер Бен Эбарек Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдириб ўтган. Унинг таъкидлашича, коронавируснинг тарқалишида бозор аниқ роль ўйнаган, аммо бу жой манба бўлган дейиш нотўғри.

Эбарек, харидор ёки сотувчилардан бири инфекцияни бозорга олиб келган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. Инфекция шундан сўнг аҳоли орасида тарқалди.

Илгари шунга ўхшаш фикр АҚШ расмийлари томонидан билдирилган эди. Аммо Америка расмийлари коронавирус Ухандаги вирусология лабораториясидан бозорга тарқатилгани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритмаган.


Tags

Rate Count

231

Rating

3

Rate this article

Share with your friends