ЖССТ карантин масаласида давлатларга мурожаат қилди
Олам
−
17 Август 2020
13335Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове COVID-19 касаллигининг иккинчи ва бошқа тўлқинларида карантин жорий қилиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Пандемия бошида ЖССТ барча давлатларга карантин чеклови ўрнатишни тавсия қилганди, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиши керак эди.
ЖССТ аввал карантин ўрнатиш кераклигига чақирганига қарамай, энди бундай чора кўриш тўғри эмаслигини айтмоқда.
Бундай карантин чекловининг иқтисодий зарари тиббий нуқтаи назардан эришилган ютуқдан анчагина кўп бўлади. Ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш етарли чора бўлиши таъкидланди.
Мутахассислар мактабларни карантинда ёпиш “авлодлар фожиаси” бўлади. Уларнинг сўзларига кўра, ўрнатилган чекловлар сабаб саратон ўсмаси, инфаркт, инсульт касаллиги жилови қўлдан чиқарилган.
Қайд этилишича, карантин юзлаб оғир касалликлар, тушкунлик, стресс, ишсизлик, ижтимоий муаммоларнинг клиб чиқишига туртки бўлиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь