Жосусликда айбланган россиялик журналист озод қилинди
Олам
−
10 Октябрь 2019
3925Эрон Ҳукумати октябрь ойи бошида Теҳронда ҳибсга олинган рус аёл Юлия Юзикни қўйиб юборди. Бу ҳақда РИА Новости Россия элчихонасига таяниб хабар бермоқда.
"Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Россиянинг Теҳрондаги элчихонасининг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида Эрон томони Россия фуқароси Юлия Юзикни қўйиб юборишга қарор қилди. 10 октябрь куни эрта тонгда у Эрондан Москвага Aэрофлот рейси билан учиб кетди", дейилган дипломатик ваколатхонанинг телеграм каналида.
Москва вақти билан 05.47 да Теҳрондан парвоз Шереметевога қўнди. Россиянинг Теҳрондаги дипломатик ваколатхонаси матбуот ходими Aндрей Ганенко рус аёлининг аҳволи яхши эканини қўшимча қилди.
Юзик 29 сентябрь куни Теҳронга шахсий таклиф билан келган, унинг паспорти номаълум сабабларга кўра аэропортда тортиб олинган ва 2 октябрь куни у меҳмонхонада ҳибсга олинган.
Шу билан бирга, элчихонанинг матбуот атташеси айтганидек, журналист Эрон Ислом Республикасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ёки паспортни тортиб олиш тўғрисида хабардор қилмаган, аммо унинг қариндошлари эҳтимолий муаммолар ҳақида гапирган.
Элчихонада қайд этилганидек, Россияликлар қариндошларининг сўзларига асосланиб, журналист Исроил махфий хизматларида ишлаганликда айбланган.
Бироқ, 7 октябрь куни Эрон Ҳукуматининг расмий вакили Aли Рабиий рус аёлининг ушланиши жосуслик билан боғлиқ эмаслигини, виза билан боғлиқ муаммолар борлигини айтган.
Аввалроқ, россиялик журналист Юлия Юзик шу йилнинг 2 октябрь куни Теҳрондаги меҳмонхонада ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси