Жорж Буш Украинани Ироқ билан адаштириб юборди
Олам
−
19 Май 2022
8314АҚШнинг собиқ Президенти кичик Жорж Буш Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида Ироққа “асоссиз ва шафқатсиз” равишда бостириб кирилгани ҳақида гапирди.
“Оқибатда (Россиядаги вазият) ҳеч қандай мувозанат йўқ ва бу бир кишининг Ироққа, яъни Украинага мутлақо асоссиз ва шафқатсиз босқинни бошлаш ҳақидаги қароридир”, деган Буш.
Буш институтидаги тадбирга йиғилган томошабинлар собиқ Президентнинг хатосини кулги билан қарши олган, кейин эса у ўз ёшига тўхталиб ўтган.
“Етмиш беш (ёш)”, деб қўшимча қилган Буш ва бу ҳам томошабинларни кулдирган.
Қўшма Штатлар ва Ироққа қарши “Shock and Awe” қўшма кучларининг ҳарбий операцияси 2003 йил 20 мартда бошланган. Ҳужум Саддам Ҳусайн режимининг халқаро терроризм билан боғлиқлиги, шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг Ироқда оммавий қирғин қуроллари захиралари мавжудлиги ҳақидаги маълумотлари сабаб бўлган. Кейинчалик бу тасдиқланмаган. Операция БМТ рухсатисиз амалга оширилган.
LiveБарчаси