Жорий йилда 97 та янги бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилди

Жамият

image

Жорий йил 2023-2024 ўқув йили учун ташкил этилган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига янги 97 та йўналиш қўшилди. Ушбу йўналишлар рўйхати ва уларга мос тест синови (касбий ёки ижодий имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси эълон қилинди.

Янги ташкил этилган йўналишлар асосан телекоммуникация, технология, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт ва юридик соҳаларни ўз ичига олади. Йўналишларнинг катта қисмига асосий тест синовлари учун математика, физика ва чет тили фанларидан имтиҳон белгиланган. Улар орасида фақат “Журналистика: оммавий ахборот воситалари фаолияти” йўналишига касбий (ижодий) имтиҳон қўйилган. 

Ушбу йўналишлар учун ҳам анъанага кўра, 2 та асосий ва 3 та мажбурий фандан имтиҳон топширилади.

Маълумот учун, олий таълим муассаларининг асосий рўйхати ва уларга мос тест синови (касбий ёки ижодий имтиҳон) топширишдаги фанлар мажмуаси 2022 йил декабрь ойида тасдиқланган эди. Унда жами 484 та бакалавриат йўналишлари рўйхати келтирилган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бакалавриат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг