Жорий ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
07 Август 2023
9348Жорий ҳафта Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳафта ўртасига бориб ҳарорат кўтарилади, охирида эса бироз пастлайди. Бу ҳақда республика Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Бугун, 7 август ва эртага, 8 август куни республика бўйича ҳарорат асосан 30-35 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-39 даражагача иссиқ бўлган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Фарғона водийсида, шунингдек, бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13-18 м/сгача кучайиши мумкин.
Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-39 даража иссиқ бўлади.
Ҳафта охирига келиб, ҳарорат яна 2-3 даража пасаяди.
Пойтахт Тошкентда бугун, 7 август куни ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даражагача иссиқ бўлади.
8-11 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8 августда 32-34 даража, 9-11 августда 34-37 даража иссиқ бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15