Жорий ҳафта ёмғирли ўтиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Бугун, 15 май куни республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 33-35 даража иссиқни ташкил этади.

Иш ҳафтасининг қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 16 майда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати эртага, 16 май куни кечаси 18-20 даража илиқни, кундузи 31-33 даража иссиқни ташкил этади. 17 май куни кечаси 13-18 даража, кундузи 17-22 даража илиққача пасаяди. 18 май куни кечаси 10-15 даража бўлади, кундузи 20-25 даражагача бироз кўтарилади. 19 май куни кечаси 12-17 даража илиқни ташкил этади, кундузи 25-30 даража иссиққача кўтарилади.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17-19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 17-19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made