Жорий ҳафта қуруқ ва иссиқ об-ҳаво билан ўтади
Бу қизиқ
−
22 Май 2023
4884Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқдан пастга тушмайди. Бироқ ҳафта ўрталарида шарқий ҳудудларнинг энг чекка қисмида ёмғир ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 23-24 май кунлари республиканинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна 31-33 иссиққача кўтарилади.
23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахт Тошкентда бугун ва ҳафтанинг охиригача ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 май кунлари шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 31-33 даража бўлади, қолган кунларда эса ҳарорат асосан 26-30 даража иссиқ атрофида бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь