Жонсон тунни шифохонада ўтказган Елизавета II нинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Олам
−
23 Октябрь 2021
4984Аввалроқ, Буюк Британия қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 20 октябрь куни шифохонада тунаб қолгани ҳақида хабар бергандик.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, тунни шифохонада ўтказган қиролича ўз вазифаларига қайтган.
“Биз ҳаммамиз унга энг яхши тилакларни тилаймиз”, деган Жонсон “Sky News” телеканали эфирида.
Букингем саройи Буюк Британия қироличасининг Лондон клиникасида тунаганини тасдиқлаган. Елизавета II Шимолий Ирландияга ташрифини бекор қилганидан кейин тунни шифохонада ўтказган.
Расмий равишда шифохонага ётқизилиш сабаблари айтилмаган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу коронавирус билан боғлиқ эмас.
Аввалроқ, Елизавета II шифокорлар тавсияси билан спиртли ичимлик ичишдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги йилларда қирол оиласи ички қарама-қаршиликларга дуч келди. Баъзи шаҳзодалар қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблаб, монархияга қарши ахборот уруши бошлади. Бундан ташқари, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди. Шаҳзода Эндрю билан юз берган можаро ҳам шов-шувга сабаб бўлди. У балоғатга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь