Жонсон FIFA'дан футболчиларини таҳқирлаган ирқчиларни жазолашни талаб қилди
Спорт
−
03 Сентябрь 2021
3546Кеча, 2 сентябрь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон 2022 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган Венгрия ва Англия ўйинида юзага келган ирқчилик ҳолатлари ҳақида фикр билдирди.
“Венгрияда англиялик футболчиларнинг ирқчилик зўравонлигига дучор бўлишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Мен FIFA’ни шармандали хатти-ҳаракатларни футболдан абадий йўқ қилиш учун айбдорларга қарши қатъий чоралар кўришга чақираман”, дея ёзган Жонсон ўз Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Венгрияга қарши учрашувда Анлия терма жамоаси футболчилари “Пушкаш арена”га йиғилган томошабинлар Раҳим Стерлинг ва Жьюд Белингхэмга нисбатан ирқчилик ҳаракатларини содир этди.
Маълумот ўрнида, кеча, 2 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Англия терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги илк голни 55-дақиқада Раҳим Стерлинг муаллифлик қилганди.
LiveБарчаси