Жониворларнинг зилзилани олдиндан сезиши илмий исботланди

Бу қизиқ

image

Олимлар ҳайвонларда зилзилаларни башорат қилиш қобилияти борлигини исботлаб беришди. Бу ҳақда “Wiley Online Library” хабар бермоқда.

Тадқиқот учун олтита сигир, бешта қўй ва иккита ит тезликни ўлчаш сенсори билан жиҳозланди ва Италиянинг сейсмик фаол зонасидаги фермага жойлаштирилди. Олимлар бир неча ой давомида зилзилалар олдидан ҳайвонларнинг ҳаракатларини кузатишди.

Аниқланишича, тажрибадан ўтаётган жониворларнинг хатти-ҳаракатлари ер силкинишлардан йигирма дақиқа ёки бир соатдан олдин ўзгарган.

Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижаларидан ер қобиғидаги тебранишларни олдиндан огоҳлантирувчи прототип тизимини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш мумкин.

Бироқ бунинг учун олимлар ҳайвонларга зилзилаларни башорат қилишга нима ёрдам беришини аниқлашлари керак бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг