Жокович “Девис кубоги”да рекорд қайд этди

Спорт

image

Кеча, 27 ноябрь куни жаҳоннинг 1-рақамли ракетка устаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович Инсбрукда (Австрия) давом этаётган “Девис кубоги” баҳслари доирасида мезбон спортчи Деннис Новакни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу натижа эвазига, Жокович ўзининг норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланган “Девис кубоги” яккалик баҳсларидаги 35-ғалабасини қўлга киритди ва ғалабалар сони бўйича Сербия рекордини янгилади. У 49 учрашувда 34 та ғалаба қайд этган Янко Типсаревични ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Бунинг учун Новакка 42 та учрашув ўтказиш кифоя қилди. 

Эслатиб ўтамиз, “Девис кубоги”нинг финал босқичида 16 терма жамоа иштирок этмоқда ва мусобақа жорий йилнинг 5 декабрь куни ўз якунига етади.

Маълумот учун, турнирнинг 2019 йилги чемпиони Испания терма жамоаси ҳисобланади. 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли мусобақа бекор қилинган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Испания Сербия Жокович Девис кубоги

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг