Жоан Лапорта: “Барса шифохонадан чиқди ва тузаляпти”

Спорт 1613
image

“Барселона” президенти лавозимини эгаллаб турган 60 ёшли испаниялик функционер Жоан Лапорта “кўк анорранглилар” яқин келажакда жамоа барча янги футболчиларини рўйхатдан ўтказиши мумкинлигига ишонч билдирди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

“Биз барча янги келганларни рўйхатдан ўтказиш устида ишлаяпмиз. Молиявий талабларни қондириш учун жуда кўп ва яхши ҳаракатларни амалга оширдик. Агар яна бошқа операцияларни бажаришимиз керак бўлса, биз буни ҳам қиламиз. Ҳозирча, биз кутяпмиз. Футболчиларни рўйхатга олиш масаласи Ла Лига билан боғлиқ бўлган қарор. Биздан талаб қилинган нарсани бажардик. Ишончимиз комилки, биз янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишимиз мумкин.

Охирги  икки ойда “Барса” 868 миллион евро ишлаб олди. Бизда соф баланс ва фойда ва зарар ҳисоботлари бор. Қимматбаҳо активлар билан баъзи операцияларга жуда кўп куч сарфладик. Бизда бу активларни қайтариш имконияти мавжуд. Биз бу вазиятни ўзгартирамиз. Ўйлашимча, “шифохонадан чиқдик ва тузаляпмиз”. Мен жуда хурсандман”, деган “Барса” президенти.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Франк  Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди. Қолаверса, “Севилья” клуби футболчиси Жюль Кунде 50 миллион евро эвазига сотиб олинди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×