Жо Байден сайлов пойгасида Трампдан ўзиб кетди
Олам
−
14 Май 2020
7901Демократик партиядан президентликка номзод, собиқ вице-президент Жо Байден АҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампни 5% га ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда кеча, 13 май куни CNN телерадиокомпаниясининг маълум қилди.
Тадқиқотга кўра, респондентларнинг 51 фоизи Байденни қўллаб-қувватламоқда, Трампни эса сайловчиларнинг 46 фоизи афзал кўрмоқда. Бироқ, энг мунозарали ва муҳим штатларда устунлик амалдаги Президентда қолди. Сўровномага кўра ушбу штатлардаги сайловчиларнинг 52% уни қўллаб-қувватлайди.
Таъкидланишича, собиқ вице-президент аёллар, қора танлилар ва 45 ёшдан ошган аҳоли орасида кўпроқ машҳур. Шу билан бирга, Трамп асосан эркаклар томонидан қўллаб-қувватланади. Шунингдек, у оқ танли аҳоли ва ёшлар орасида кўпроқ машҳур.
АҚШда президент сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтиши керак.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15