Жиззахлик ҳайдовчи виждон азоби сабаб 3 йил аввалги жиноятини бўйнига олди
3-саҳифа
−
09 Ноябрь 2020
15503Жиззахда йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 3 йил ўтиб, ўз айбини тан олди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
2017 йил декабрь ойида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган фуқаро Nexia русумли автомобилида Ғаллаорол тумани томон ҳаракатланган. Туманнинг "Лалмикор" МФЙ ҳудудида ҳаракатланиш пайтида машина билан одам уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Ҳайдовчи дастлаб одам уриб юборганини сезмаган. Тахминан, 200 метр юргач, ортига қайтиб борган ва ерда йиғлаб ётган кишини кўрган. Уни шифохонага олиб бормасдан, воқеа жойидан қочиб қолган. Ғаллаорол тумани "Лалмикор" МФЙ ҳудудида яшовчи 1982 йилда туғилган эркак эса олган тан жароҳати туфайли воқе жойида вафот этган.
“Қўрққанимдан йўловчига ёрдам беролмадим. Aвтомобилимга ўтириб, чамаси, 500 метр юриб тупроқ кўчага кириб кетдим. Маҳалла оралаб бориб, ўзимга таниш устани топдим ва ит уриб юбордим, дея машинани таъмирлатдим”, дейди ҳайдовчи.
Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан 2017 йилда қўзғатилган тергов ишининг натижаларига кўра, ҳайдовчи шахси аниқланмагач бу тергов ҳаракатлари шу йилнинг 29 декабрда тўхтатилган.
Aммо ҳайдовчи орадан 3 йил ўтиб, виждон азоби сабаб ўз айбини тан олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Динара Юсупова
LiveБарчаси