Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2022
6411Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида Nexia автобус билан тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 19:20 да Зомин тумани "Дуоба" МФЙ ҳудудидан ўтган "Даштобод-Зомин-Супа-Бахмал" 4Р-40 йўлининг 63 км да юз берган. Ғаллаорол тумани "Гулистон" МФЙ Жовқаш қишлоғида яшаган 1984 йилда туғилган шахс Nexia русумли автоуловини Супа йўналиши бўйича бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Когон шаҳри "Навбаҳор" МФЙда истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги автобус билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь