Жиззахдаги мактабда вояга етмаган ўқувчи ҳомиладор экани аниқланди

3-саҳифа 34373
image

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бири А.Алиева (исм-шарифлари ўзгартирилган) Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасида январь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унда хомиладорлик аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси хабар берди.

Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган. Натижада бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Дўстлик туман прокуратураси томонидан Алиеванинг хомиладорлиги ҳолати юзасидан ва Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, туман Халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан 14-умумтаълим мактабининг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.

Шу билан бирга, вояга етмаган Алиева ва Одиловларнинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

“Ҳозирда видеомурожаатда қайд этилган фуқаро З.Д.га ХТБ мудири маблағ таклиф қилганлиги ҳолати юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2010
Рейтинг: 2.9
t
×