Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригини қўпориб кетди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2023
9924Жиззах вилоятида юк машинаси поезд ҳаракатланувчи кўприкнинг бир қисмини қўпориб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.
АЖ ахборот хизматининг кеча, 23 ноябрь куни маълум қилишича, HOWO русумли юк машинаси “Жиззах-Сайхун” темирйўл участкасининг Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида жойлашган темирйўл кўприги остидан ўтаётганида, борти билан унинг бир қисмини шикастлаган.
Шу боис, хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун темирйўл кўприги бир муддат ёпилган. Мутахассислар шикастланган кўприкни таъмирлаган ва поездлар ҳаракатини тиклаган.
Айтиш жоиз, воқеа содир бўлгани ҳақидаги хабарлар шу ойнинг 19-20 саналарида ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Кечикиб бўлса-да расмий муносабат бераётган “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ маълумотларида негадир аниқ сана келтирилмаган.
LiveБарчаси