Жиззахда юк автомобиллари тўқнашди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2020
7197Жиззахда икки юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Натижада бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 3 сентябрь куни соат 18:30 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р38 “Учтепа-Жиззах-Бахмалсой” автомобиль йўлининг 31-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Э.Ҳ. Foton русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда, ўзидан олдинда, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Ш.П. бошқарувидаги “КамАЗ-53212” русумли юк автомобилининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, Foton русумли юк автомобили йўловчиси, 33 ёшли Ж.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Ушбу юк автомобили йўловчиси 30 ёшли К.И. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.